Баҳодир Жалолов ҳамда Рой Жонсдан ўзига хос мастер-класс...(Видео)

  • 27 август, 2021, 21:38
  • 1
  • Бокс

Бугун, 27 август куни бутун дунё бўйлаб халқаро бокс куни нишонланмоқда. Аслида, бу сана 22 июлда нишонлар эди. 

Аммо, AIBAнинг янги қарорига кўра, 27 август эндиликда Халқаро бокс куни ҳисобланади. Мазкур сана AIBA томонидан ҳам кенг нишонланмоқда. Жумладан, Сербияга бир қатор бокс юлдузларини жамлаб, ўзига хос мастер-класслар, семинарлар ташкил қилинмоқда. 

Албатта, бу тадбирда Ўзбекистон бокс федерациясидан ҳам делегация иштирок этмоқда. Токио Олимпиадаси чемпиони Баҳодир Жалолов айни вақтда Сербияда бўлиб турибди.

Шунингдек, профессионал бокс оламининг юлдузи Рой Жонс, яна бир Токио Олимпиадаси чемпиони россиялик Алберт Батиргазиев ҳам мазкур тадбирда иштирок этиб, биргаликда маҳорат дарсларини ўтаб беришди.

Қуйида, ушбу мастер-класс жараёнидан видеолавҳани эътиборингизга ҳавола этамиз!

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
30/08/2021 13:43
Боксчи киз ким экан-а?