Баҳодир Жалолов жаҳоннинг машҳур нашри томонидан эътироф этилди
"Big Uzbek" номига эга ҳаваскор боксда жаҳон чемпиони ҳисобланган Баҳодир Жалолов супероғир вазн тоифасида ўз фаолиятини олиб бормоқда. 2019 йилги жаҳон чемпиони сифатида танилган чапақай Жалолов 2017 ва 2019 йилги Осиё чемпиони ҳамдир.
Жалолов 2016 йилги Рио Олимпиадасида Ўзбекистон байроқдори эди. Аммо ушбу мусобақада унга олтин медаль насиб этмаган. Ҳозирда професcионал боксда 6-0 статистикага эга Жалолов 2021 йил июль ойида бўлиб ўтиши режалаштирилган Токио Олимпиадасида олтин медалга асосий даъвогарлардан бири бўлиб турибди.
Калифорниянинг Индио шаҳрида ўз машғулотларини олиб бораётган Жалолов, жаҳон чемпионатидаги муваффақиятли юришидан сўнг, Лина Люй у билан эдвайзорлик бўйича ишлаб келмоқда. Ҳозирда Жалолов ака-ука Диаслар қўл остида машғулот олиб бормоқда.
Бокс бўйича энг машҳур нашрлардан бири ҳисобланган "World Boxing News" Жалолов билан интервью ташкил этди.
- Рио олимпиадасидан кейин ўзингиз учун қандай хулосалар чиқардингиз?
- Рио Олимпиадасида ўз ватаним шарафини ҳимоя қилганимдан мамнунман. Аммо бу ерда халқаро майдонда рақобат қай даражада юқори бўлишини англадим. Ғалабага бўлган хоҳиш ва иштиёқим ҳар доимгиданда бошқача. Мени Токио Олимпиадасида нималар кутишини яхши биламан.
- Бу сафарги тайёргарлик жараёнида қандай ўзгаришлар қилмоқдасиз?
- Рио Олимпиадасидан кейин професcионал боксга ҳам қадам қўйдим. Бу нарса мени жуда ҳам ўзгартирди. Ҳаваскор боксда техникали боксчи эдим. Аммо професcионалда барча рақибларимни нокаут эвазига малғубиятга учратдим. Ҳакамлар буни ўтказиб юбора олмайдилар.
- Сизда спарринг жараёнларида машҳур рақиблар бўлганми?
- Ҳозирда, анчагина кучли тайёргарлик жараёнини ўтамоқдаман. Барча рақибларим ўзига хос кучли боксчилар. Шу билан биргаликда Филип Хргович ва Луис Ортис каби номлар билан спарринг қилганман.
- Токио Олимпиадаси хақида фикрларингиз?
- Менимча, ҳеч ким Токио Олимпиадаси қолдирилади, деб ўйламаган эди. Лекин мен бунга тайёргарлик учун кўпроқ вақт, дея қарайман. Яна ўз ватаним шарафини ҳимоя қилиб, олтин медални қўлга киритишга ҳаракат қиламан.
Фикрлар