Баҳодир Жалолов Кункабаевга қарши жанг олдидан нималар деди?

Тошкент шаҳрида дунёнинг юздан зиёд мамлакатидан энг сара бокс усталари жамланган жаҳон чемпионати қизғин давом этмоқда. Мусобақага пухта тайёргарлик кўрган кучли боксчилар 13 вазн тоифасида медаллар учун курашни давом эттирмоқда.

Тошкент рингларида кутилмаган ғалабалар, аламли мағлубиятлар кўп қайд этилаётгани ҳам мусобақага бўлган қизиқишни оширмоқда.

Жаҳон чемпионатини синчковлик билан кузатиб бораётган ўзбекистонлик ишқибозларни Баҳодир Жалоловнинг натижалари алоҳида қизиқтираётгани сир эмас. Жаҳонда ҳаваскор ва профессионал йўналишларда юксак натижаларни қайд этиб келаётган Баҳодир ҳақли равишда юртимизнинг энг машҳур спортчиси сифатида эътироф этилган.

Бутун дунёдаги бокс ишқибозлари Тошкентдаги жаҳон чемпионатида энг оғир вазн тоифасида Баҳодир Жалолов ва унинг ашаддий рақиби Қамшибек Кункабаев ўртасидаги “эл-класико”ни кутиб турибди.

maxresdefault

Кўплаб мутахассислар, мураббийлар, боксчилар ва ҳатто мухлислар ҳам бу икки чарм қўлқоп устасининг бўлажак жангдаги имкониятларини таҳлил қилиб, ким ғолиб чиқишини тахмин қилаётгани бор гап.

Аслида кўпчилик Баҳодир ва Қамшибек жаҳон чемпионати финалида тўқнаш келишини кутганди. Лекин қуръа уларни чорак финалда бир бирига рўбарў келди. Ҳамма кутаётган жанг 10 май куни бўлади.

Баҳодир Жалолов бу жангнинг аҳамиятини яхши англаган ҳолда унга пухта тайёргарлик кўрмоқда. Машҳур боксчимиз Россиянинг matchtv.ru  сайтига берган интервьюсида мақсади жаҳон чемпионати олтин медали экани, аренага тўпланаётган мухлисларнинг кўплиги унга ҳеч қандай босим ўтказмаслигини очиқ айтди.

- Мен аншлаг бўлган ареналарда бокс тушишга кўникиб қолганман. Тошкентда ўтказилган жаҳон бокс серияларида ҳам атмосфера ҳудди шундай эди. Ҳамма мендан олтин медаль кутаётганини тушуниб турибман.

Лекин бу талаб менга ҳеч қандай босим ўтказмайди. Шу олтин медални оланмиз. Барча мухлисларга қўллаб-қувватлаб туришгани учун катта раҳмат, - деди Баҳодир Жалолов.

Баҳодир Жалолов ва Қамшибек Кункабаев ўртасидаги рақобат 2015 йилдан бери давом этиб келмоқда. Ўзаро тўқнашувлардаги серия қозоғистонлик чарм қўлқоп устаси ғалабалари билан бошланган. Баҳодир Қамшибекка илк бор 2015 йили Болгариядаги турнирда ютқазган. Икки йилдан кейин Кункабаев ўз юртида кетма-кет иккинчи ғалабасини нишонлади.

Тошкентдаги учинчи тўқнашув 2017 йилга тўғри келди ва ундан илк бор Баҳодирнинг қўли баланд келди. Орадан бир неча ой ўтиб, Кункабаев Германиядаги мусобақада яна зафар қучди ва умумий ҳисобни 3:1 кўринишига олиб келди.

Шундан кейинги тўртта жангда ғолиблик фақат Баҳодир Жалоловга насиб қилди.  Ўта оғир вазнли боксчимиз 2019 йили дастлаб Таиландда, кейин Россиядаги жаҳон чемпионатида рақибидан устун келди. 2021 йили Дубайдаги турнирда ҳам ҳамюртимизнинг қўли баланд келди.

Баҳодир Жалолов ва Қамшибек Кункабаев ўртасидаги саккизинчи жанг 2023 йилнинг 23 февраль куни Болгариядаги “Странжа” турнирида ўтказилиши кутилганди. Лекин қозоғистонлик боксчи рингга чиқишдан бош тортди.

2eIzk615691717896492_b

Шу тариқа, икки гигант боксчи ўртасидаги жанглар ҳисоби 5:3 кўринишида Баҳодирнинг фойдасига ҳал бўлди.

Шоҳажаҳон қозоқлардан Мелиқўзиев ўчини олди, руслар ва кубаликларнинг “кетмони” баланд учди!

Жалолов – Кункабаев: Қозоғистонлик мухлислар боксчилар имкониятини қандай баҳолади?

Яна Баҳодир Жалолов ҳақида...

Баҳодир Жалолов жаҳон чемпионлиги йўлида асосий рақибларини айтди!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!