Шоҳажаҳон қозоқлардан Мелиқўзиев ўчини олди, руслар ва кубаликларнинг “кетмони” баланд учди!

Тошкентда давом этаётган бокс бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг саккизинчи кунги беллашувлари ҳам кескин ва муросасиз жангларга бой бўлди.

Sports.uz портали анъанага мувофиқ, жаҳон чемпионатидаги энг кучли терма жамоалар – Ўзбекистон, Қозоғистон, Куба ва Россия чарм қўлқоп усталари қайд этган натижалар билан таништиришда давом этади.

Мусобақанинг саккизинчи кунида бокс ишқибозлари иккита “эл-класико” – ўзбек ва қозоқ боксчиларининг ўзига хос дуэлига гавоҳ бўлди.

Энг енгил – вазни 48 килограммага бўлган боксчилар жангида ёш вакилимиз – Шодиёр Мелиқўзиев қозоғистонлик Санжар Ташкенбайга қарши рингга кўтарилди. Бу баҳсда тажриба бобида устун бўлган рақиб ғалаба қозонди. Шу тариқа, Ташкенбай Тошкентдаги юришини давом эттирадиган бўлди.

Шодиёр Мелиқўзиев ўчини Шоҳжаҳон Абдуллаев олиб берди. Иккинчи “эл-класико”да у қозоғистонлик Соғиндиқ Тогамбай билан тўқнаш келди. Бу баҳсда ҳамюртимиз катта устунликка эришди. У иккинчи раундда кучли зарба билан рақибнинг қошини ёрди, нокдаунга учратди ва жангни ўз фойдасига ҳал қилди.

shohjahon-12

Жаҳон чемпионати олдидан қозоғистонлик бокс мутахассислари Соғиндиқ Тогамбай ўзбек боксчисидан чуқур нокаут учун ўч олишга тайёрлигини таъкидлаган эди. Бу икки боксчи жорий йилнинг январь ойида Шоҳжаҳон ва Соғиндиқ Таиландда 22 ёшгача бўлган боксчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида тўқнаш келганди. Ўша баҳснинг биринчи раундида  Абдуллаев рақибини битта зарба билан чуқур нокаутга тушириб, жангни ўз фойдасига ҳал қилганди.

Абдуллаев ва Тогамбайнинг жаҳон чемпионатидаги рақобатида Шоҳжаҳон яна бир бор ғалабани нишонлади.

Қозоғистон терма жамоасининг учинчи вакили – Маҳмуд Собирхон мукаммал техникаси эвазига венгриялик Иштван Сакуни мағлуб этди.

Ўзбекистон терма жамоасининг қолган уч боксчиси мухлису мутахассисларимизни хурсанд қилди. Ойбек Жўраев 54 килограмм вазн тоифасида Сербиядан келган Тамир Галановни мусобақадан чиқариб юборди.

60 килограммгача бўлган боксчилар жангида Мужибилло Турсунов Марокаш терма жамоаси вакили Муҳаммад Амутга ҳеч қандай имконият қолдирмади.

Оғир вазнли боксчилар тўқнашуви ҳам жуда қизиқарли баҳсларга бой бўлмоқда. Ана шундай жанглардан бирида Лазизбек Муллажонов грузиялик чарм қўлқоп устаси Гиорги Чигладзедан устун келди.

laziz-07

Жаҳон чемпионатининг саккизинчи куни Россия ва Куба терма жамоаларидан беш нафардан спортчи рингга кўтарилди.

Руслардан Дмитрий Двали иорданияоик Зайд Ал-Битардан ҳар томонлама устунлигини кўрсатди. Эдмонд Худоян энг енгил вазнда марокашлик Ҳамза Ас-Саадининг юришини тўхтатди. Всеволод Шумков озарбайжонлик Тайфур Алиевдан зўрлигини кўрсата олди.

Муслим Гаджимагомедов ҳам хитойлик Хань Сюэчжэнга қарши учрашувни очколар ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилган бўлса,  Шарабутдин Атаев кучли зарба билан кениялик Магангу Сабатни нокаутга учратди.

Куба терма жамоаси вакилларининг жанглари ҳам мухлису мутахассисларга манзур бўлмоқда. Айниқса, бутун дунёдаги бокс ишқибозларига яхши таниш бўлган икки карра олимпиада ва беш карра жаҳон чемпиони  Хулио Сесар Ла Крус иштирокидаги жангларга эътибор ўзгача. Бу гал жаҳон чемпионатининг асосий юлдузи австралиялик Айкенн Инайидан устунлиги исботлаб қўйди.

1682921978481412759

Шунингдек, Алехандро Кларо (48 кг) мозамбиклик Нордин Юссуфони, Йосвани Вейтия (54 кг) кениялик Баккари Ҳассанни, Эрисланди Альварес (60 кг) доминиканлик Мигель де ла Крусни, Хесус Уильямс (86 кг) мозамбиклик Хулио Габриэль Альбинони енгиб, мусобақадаги иштирокини давом эттирадиган бўлди.

Жалолов – Кункабаев: Қозоғистонлик мухлислар боксчилар имкониятини қандай баҳолади?

Қозоқ боксчиси чуқур нокаут учун Шоҳжаҳондан ўчини олмоқчи!

Бокс: Ўзбекистон, Қозоғистон, Куба плюс, Россия минус!

Яна Баҳодир Жалолов ҳақида...

Баҳодир Жалолов жаҳон чемпионлиги йўлида асосий рақибларини айтди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Beks0611
09/05/2023 12:19
Enasini ko‘rsatti Tashkenbay, Olloh bor hammaga,Nodirbekni chopishganiga. Shohjahonniyam shunaqa qilishib Shahramni ko‘tarishgandi. Shahram ishonchni oqlagani uchun soqqachilarni birov tanqid qimagandi