Баҳодир Жалолов навбатдаги жангини ўтказиш учун Америка Қўшма Штатларига жўнаб кетди (фото)
Хабар берганимиздек, профессионал бокснинг оғир вазн тоифасида фаолиятини давом эттираётган ҳамюртимиз Баҳодир Жалолов (10-0, 10 КО) ўзининг навбатдаги жангини 10 июнь куни Америка Қўшма Штатларининг Нью-Йорк шаҳрида ўтказади. "Show Time" канали орқали трансляция қилинадиган кечада Жалоловга бельгиялик Жек Муловайи (11-2-1, 7КО) рақиблик қилади. Мазкур тўқнашув 8 раунд этиб белгиланган.
Бугун эрта тонгда боксчимиз мураббийлар Тўлқин Қиличев ва Геннадий Машянов билан океан ортига жўнаб кетди.
Фикрлар