Баҳодир Жалолов Олимпиададан кейин ҳам ҳаваскор боксда қоладими? Режалар қандай?

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати ушбу интервьюнинг ўзбек тилидаги вариантини эътиборингизга ҳавола қилади.

"Бу сафарги тайёргарлик ҳам доимгидек яхши ўтди. Мусобақанинг даражасидан қатъи назар, ишга доимо жиддий ёндошамиз. Уч ой ичида бир неча маротаба формага кириш осон эмас. Осиё чемпионатида мен 70 фоиз куч билан ишладим. Мен Олимпия ўйинларида 100 фоиз куч формада бўламан.

Осиё чемпионатидаги муҳит менга ёқди. Барча объектлар бир жойдалиги учун ҳам бизга транспортлар керак бўлмади. Вазн ўлчаш, овқатланиш, техник учрашувлар ва бошқа жиҳатлар спортчилар учун қулай қилиб тузилганди.

Биз барча рақибларимизни ҳурмат қиламиз. Уларни кучли ва тажрибали спортчилардеб ҳисоблаймиз. Қозоғистон, масалан кучли бокс мамлакати. Мўғулистон ҳам яхши жамоа, бу сафар Ҳиндистон бизга анча яқин келди.

Бу қозоғистонлик рақибим - Камшибек Конкабаевга қарши 7-жангим бўлди. Баҳс доимгидек қийин ўтди. Бу сафар жисмонийдан кўра, кўпроқ психологик кураш кечди. Ўзимга бўлган ишонч юқори эди, чунки охирги иккита мусобақада уни мағлубиятга учратгандим, хеч кимга мағлуб бўлмаётгандим. Сўнгги ойларда рухий тайёргарликка ҳам катта эътибор қаратмоқдаман.

Олимпия ўйинларида ғолиб бўлишни орзу қиламан ва шу сабабли Токиодаги Олимпиадага 100 фоиз кучим билан тайёрланаман. Бошқа хеч қандай турнир ёки йиғинга бормаймиз. Ўзбекистонда баҳсларга тайёргарлик кўрамиз. 

Токиода мен учун Қозоғистон, Россия, Куба ва Австралия боксчилари асосий рақиблар бўлади. Аммо юқорида таъкидлаганимдек, вазн тоифамдаги барча спортчиларни кучли рақиблар деб ҳисоблайман. Олимпия ўйинларидан сўнг жаҳон чемпионатида қатнашмоқчиман, кейин эса кўрамиз", - деди Баҳодир Жалолов.

Бектемир Мелиқўзиев ва Габриел Росадо жанг қиладиган кечанинг барча жуфтликлари эълон қилинди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!