Баҳодир Жалолов Салкьедони мағлуб этди
Ads

“Uzbek Tigers” жамоаси Бутунжаҳон бокс сериялари VIII мавсумидаги иштирокини давом эттирмоқда. “А” гуруҳининг 3-турида жамоамиз “Colombia Heroicos” боксчилари билан куч синашди.

Мазкур учрашувнинг сўнгги бешинчи жангида энг оғир вазнли боксчилар куч синашди. Унда Баҳодир Жалолов Кристиан Салкьедо ўзаро тўқнаш келишди.

Қизиқарли жанг ва тезкор зарбаларга бой тарзда кечган қарама-қаршиликда Жалолов рақибдан устун келди.

“Uzbek Tigers” vs "Colombia Heroicos" – 4 : 1

Шундай қилиб, “Uzbek Tigers” Тошкентда ўтган иккинчи жангда ҳам зафар қучди. Бундан олдин боксчиларимиз “Cuba Domadores”ни 4:1 ҳисобида мағлуб этишнинг уддасидан чиқишган эди.