Баҳодир Жалоловнинг рақиби аниқ бўлди, Элнур Абдураимов ҳам ушбу кечада рингга кўтарилади. Жангларни қандай томоша қилиш мумкин?

CHERY AUTO

Профессионал бокснинг супероғир вазн тоифасида фаолиятини олиб бораётган ҳамюртимиз Баҳодир Жалолов (6-0, 6КО) ўзининг навбатдаги жангини ўтказади. Мексикада ташкил этилаётган бокс оқшомида унга Уилфредо Лиль (10-17-3, 8КО) рақиблик қилади.

Tecno

Айнан шу кечада бошқа бир ҳамюртимиз енгил вазн тоифасида (61 килограмм) Элнур Абдураимов (5-0, 5КО) Абрахам Оливьага (4-0, 3КО) қарши баҳслашади.

Жанг кечасини Тошкент вақти билан 13 декабрь тонгги соат 04:00 дан, 08:00 га қадар "Cachenilla Promotions" Facebook саҳифасида жонли трансляцияни ушбу ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!