Баҳром Фозилов: Мухлислар кўз ўнгида чиройли ғалабага эришиш ниятидаман

Хабар бериб ўтганимиздек, 14 март куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган "AFP-1" профессионал бокс оқшомида Баҳром Фозилов Озарбайжон вакили Али Маммадов билан тўқнаш келади. Ушбу жанг олдидан боксчимиз фикрлари билан қизиқдик.

"Аввалги жангларимни асосан Россияда ташкил этилган бокс оқшомларида ўтказган эдим. Бу сафар илк бор Ўзбекистонда, ўз мухлисларим кўз ўнгида рингга кўтариламан. Рақимни олдинги жангларини ўрганиб чиқдик ва шунга қараб машғулотлар олиб бордим. Худо хоҳласа, мухлислар кўз ўнгида чиройли ғалабага эришиш ниятидаман. Менга яқиндан ёрдам бераётган Жўрабек Чўлпонов, Умид Уринов ва мураббийим Зоиржон Усмоновга раҳмат айтмоқчиман",- деди Фозилов SPORTS.uz сайтига.

Маълумот учун, 25 ёшли Баҳром Фозилов Фарғона вилояти Рапқон бокс мактаби тарбияланувчиси ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!