Баҳром Ҳайдаров: Омадимиз чопмаяпти
Ads

 

Суперлига 3-туридан ўрин олган “Нефтчи” – “Бунёдкор” (0:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида фарғоналиклар вакиллари қатнашишди.

- Биринчи навбатда стадионга келган кўп минг сонли мухлисларга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Афсуски, натижа томондан уларни ишончини оқлолмадик. Учрашувга жиддий тайёргарлик кўргандик. Ғалаба қозониш учун жуда кўп жабҳаларда ҳаракат қилдик. Мана учинчи ўйиндирки, гол ура олмаяпман ва бу жиҳат бизга панд бермоқда. Шунингдек, омадимиз ҳам чопмаяпти. Йигитлар бор куч ва маҳоратларини ишга солишяпти. Бугун “Бунёдкор”га қарши ҳам яхши ҳаракат қилдик, деб ўйлайман.

Майдондаги рақобат кесин бўлди. Ҳар иккала жамоа ҳам ғалаба учун интилди. “Бунёдкор” бироз чаққонроқ ўйнаб, яратган вазиятини голга айлантирди ва ғалабани илиб кетди. Мавсум эндигина старт олди. Олдинда бир қанча учрашувлар бор. Эътиборимизни кейинги баҳсларга қаратамиз, - дейди “Нефтчи” бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров.

- Баҳс тенг курашлар остида ўтди. Афсуски, яна гол ура олмадик. Ғалаба қозониш учун рақиб дарвозасини ишғол қилиш керак. Мухлислардан узр сўраймиз. Кейинги баҳсларда керакли натижаларни қўлга киритиб, уларни хурсанд қиламиз, деган умиддаман, - дейди “Нефтчи” сафида энг яхши футболчи деб топилган Абдул-Азиз Юсупов.