Бальде Кейта: «Интер» «Ювентус»дан қўрқмайди
Ads

Мавсумлар оралиғида “Интер” сафига келиб қўшилган ҳужумчи Бальде Кейта янги жамоасига мослашиш жараёна қандай кечаётгани ҳақида гапириб ўтди.

“Бу ерда ишлаш учун қулай бўлган ажойиб муҳит бор. Тақдир мени А Серияга юборди. Спаллетти менга хотиржам бўлиб ўз устимда янада кўпроқ ишлашимни ва жамоага ёрдам беришимни айтди.

Франция чемпионати менга яхши эди. Лекин бу ердан таклиф бўлганида уни рад эта олмасдим. Италия чемпионати ҳамиша жанговор бўлган. Бу ерда кучли футболчилар кўп.

Биз “Ювентус”дан қўрқмаймиз. Умуман олганда биз кимдандир қўрқишимиз керак эмас”, - дейди сенегаллик футболчи.