Балотелли жорий ҳафта якунига қадар янги жамоасига кўчиб ўтади
Ads

“Ницца” клуби форварди Марио Балотелли жорий ҳафта якунига қадар Франциянинг бошқа бир клуби – “Марсель” билан шартнома имзолайди.

Бир қатор хориж ОАВлари тарқатган хабарга кўра марселликлар раҳбарияти яна бир неча кундан сўнг эркин агентга айланадиган 27 ёшли италиялик футболчи билан музокаралар олиб бормоқда.

Маълумот учун, Балотелли якунланган мавсум Франция чемпионатида жами 28та баҳсда иштирок этиб, рақиблари дарвозасига 18та гол киритишга эришган.