Балотелли яна Францияга қайтиши мумкин

Италиялик ҳужумчи Марио Балотелли яна Франция чемпионатига қайтиши мумкин.

Calciomercato нашрининг ёзишича, 30 ёшли футболчига "Нант" қизиқиш билдирмоқда. Таъкидлаш керакки, Марио айни дамда эркин агент ҳисобланади ва шу сабабли “Нант” гарчи трансфер ойнаси ёпилган бўлса-да, уни ўз сафига қўшиб олиши мумкин.

Балотелли учун Франция чемпионати бегона эмас. У фаолияти давомида "Ницца" ва "Марсель" клубларида тўп сурган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)