Балотелли январда "Ницца"ни тарк этади

Италия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Марио Балотелли катта эҳтимол билан қишки трансферлар мавсумида “Ницца”ни тарк этади.

Француз клуби ҳам ўз навбатида ҳужумчи билан январда хайрлашишни режалаштирмоқда. Италиялик футболчининг агенти Мино Райола яқин орада “Ницца” вакиллари билан учрашади ва Марионинг клубдаги тақдирини муҳокама қилади.

Балотелли бу мавсум “Ницца” сафида 10 ўйинда бирорта гол ура олмади. Унинг шартномаси 2019 йил ёзида якунига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
darwesh
26/12/2018 15:44
Дурная голова ногам покоя не дает деганларидан