Банкрот бўлган Суперлига чемпионининг энг машҳур футболчиси: Хўжайинларнинг ҳаммаси ёлғончи
Хитойнинг “Цзянсу” клуби ўтган йилнинг ноябрида мамлакат Суперлигасида ғолиб чиққан эди. Аммо куни кеча жамоа ўзининг банкротлиги ва фаолиятини тугатгани ҳақида расман эълон қилди. Ушбу жамоа шарафини ҳимоя қилган Италия терма жамоаси собиқ футболчиси Эдер қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.
“Suning футболга бошқа инвестиция киритмайди. Улар барча ходимларга ва футболчиларга нисбатан ҳурматсизлик қилишди. Улар бизни маошсиз қолдирди ва бошқа жамоага ўтишимизга ҳам имкон бермади.
Клуб хўжайинларининг ҳаммаси ёлғончи. Биз ҳатто Хитой Суперлигасини ютдик, лекин бунинг учун муносиб муомала олмадик. Suning банкрот бўлганини тушунар эдим, аммо бундан муносабатни тушуна олмаяпман. Спорт директори мунтазам равишда бизни алдаб келди ва ваъдаларини бажармади”, - деди Эдер.
Фикрлар