Барча ОАВ вакилларини Тошкентдаги жанг кечаси олдидан ўтказиладиган "Face to face" маросимига таклиф этамиз

Хабарингиз бор, Тошкент шаҳри яна бир катта жанг кечасига мезбонлик қилади. Яъни, К-1 йўналиши бўйича “Tashkent Open” турнири ўтказилади.

Ушбу мусобақа 22-24 январга қадар бўлиб ўтади.  22-23 январь кунлари ҳаваскорлар ўртасида, 24 январь куни профессионал иштирокида жанглар ўтказилиши режалаштирилган. 

23 январь куни  "Ёшлар Иттифоқи" биносида матбуот анжумани ҳамда "Face to face" маросими бўлиб ўтади. Барча ОАВ вакилларини ушбу табдирни кенг ёритиб бориш учун таклиф этамиз.

Эслатиб ўтамиз, ушбу турнирда Бобур Тагиев, Шер Мамазулунов ва Нурсултон Рўзибоев каби машҳур спортчилар ишитирок этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!