Барча йўллар Наманганга олиб боради ёки кубок "Пахтакор"нинг мусобақасими?

Coca-Cola Суперлиганинг ушбу йилдаги баҳслари ниҳосига етгач, энди бор эътибор Ўзбекистон кубоги мусобақасига қаратилади. Тан олайлик, йил якунида, декабрь ойида кубок ўйинларининг ўтказилишини ҳазм қилиш бироз қийин бўлаётгандир.

Шундай қилиб, жамоалар Суперлигани тугатибоқ энди кубок мусобақасига киришиб кетадилар. Тўғриси, оғир кечган мавсумдан кейин балки қайсидир клублар бу турнирга жиддий қарамаётган бўлиши ҳам мумкин. Фақат кубокни ютаман, деб астойдил курашга киришаётган клублардан нимадир кутса бўлади.

Режага биноан 7 ва 8 декабрь куни 1/8 финал босқичи бўлиб ўтади.

Жуфтликларни яна бир бор эслатиб ўтамиз:

7 декабрь (душанба)

“Андижон” – “Насаф”

“Оқтепа” – “Навбаҳор”

“Бухоро” – “Металлург”

“Қизилқум” – “Бунёдкор”

8 декабрь (сешанба)

“Қўқон-1912” – “Сурхон”

“Машъал” – “Шўртан”

“Локомотив” – АГМК

“Пахтакор” – “Сўғдиёна”

Кўриб турганингиздек, кураш учун 16 та клуб иштирок этади, улардан иккитаси про-лига вакиллари. 20 декабрь куни кубок финали Намангандаги “Марказий” стадионда бўлади. Шу боис босқичма-босқич учрашувлар ҳар тўрт кунда ўтказилади. Бунда ПФЛ расмий сайтида шундай дейилган:

кубок

“Режага кўра, Ўзбекистон Coca Cola кубогининг 1/8 финал босқичи 7-8 декабрь кунлари ўтказилади. ¼ финал учрашувлари 12 декабрда, ½ финал 16 декабрда ва финал учрашуви 20 декабрда бўлиб ўтади. Дастлабки босқичда 8 та учрашув бўлиб ўтиши, уларнинг иложи борича кўпроғини трансляция қилиш имкони бўлишидан келиб чиқиб, учрашувлар икки кунга белгиланди. Бунда географияси нисбатан узоқроқ бўлган жамоалар биринчи бўлиб майдонга тушиши масаласи инобатга олинади, боиси, уларда тикланиш учун камроқ имконият бўлади. Шунингдек, “Спорт” канали билан ўзаро фикр алмашилиб, водий ёки воҳа жамоаларининг иложи борича бир кунда тўп сурмаслиги масаласига ҳам эътибор қаратилиши мумкин. Жамоаларда келаси учрашувларга тайёрланиш имконияти кўпроқ бўлиши учун, ЎзПФЛ қуръа маросимини ўйинлар якунига етиши билан ташкил қилади”.

Умуман айтганда, кубокдаги барча йўллар Наманганга олиб боради. Финалнинг “Навбаҳор” стадионида ўтиши ўз ўрнида ушбу клубга қўшимча мотивация бериши ҳам турган гап. Чунки наманганликларнинг асосий мақсади Осиё Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритиш ва буни айнан кубок орқали амалга оширишни кўзлаяпти. Бироқ бу осон эмаслигини ўзлари ҳам яхши тушуниб турибдилар.

Чунки бизда шундай клуб борки, у ҳаммадан кучли. Пайқаган бўлсангиз, гап “Пахтакор” ҳақида кетмоқда. Таъбир жоиз бўлса, кубокни “Пахтакор” мусобақаси, десак ҳам бўлаверади. Чунки шу пайтгача энг кўп ғолиб чиққан жамоа ҳам “Пахтакор”. Уларнинг ҳисобида 12 та кубок бор. Ўтган йилги финалда АГМКни 3:0 ҳисобида тор-мор келтирганди.

навбахор_5

Ундан кейин энг кўп ғолиб чиққан жамоа – “Бунёдкор” бўлиб, 4 бор кубокни боши узра кўтарган. Шунингдек, “Навбаҳор” билан “Локомотив”да 3 та, “Нефтчи”да 2 та, “Насаф”, АГМК ҳамда “Дўстлик” клубларида биттадан кубок бор.

Бу сафар ҳам кубокни қўлга киритиш учун асосий даъвогар “Пахтакор” эканини ҳамма билиб турибди. Бу йўлда унга “Насаф”, АГМК, “Навбаҳор”, “Бунёдкор” сингари жамоалар жиддий қаршилик кўрсатиши кутиляпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
нодирбек.фк насаф
05/12/2020 11:03
ЧЕСТНИ УЙИНЛА БУЛСА БУЙИРДА НАСАФ НАВБАҲОР БУНЁДКОР КУКОН ФАВОРИТ. .... 2020 ЙИЛДА ШУНЧА УЙИНЛАРИНИ ГУВОХИ БУЛДИК КИМ КАНАКА УЙНАШИНИ КИМЛАРГА ХАКАМЛА КУП ЁРДАМ БЕРГАНЛИГИНИ ПАХТАКОР ОКМК уйинлари факат ХАКАМЛА КУП ВАЗЯТДА ЁРДАМ БЕРИШДИ. .. УЗИМ НАСАФ МУХЛИСИ БУЛСАМХАМ ЧЕСТНИ УЙИН БУЛСА БУЙИРДА 4 ТА КАМАНДАДАН БИРИ ЛОЙИҚ КУБОКНИ БОШ УЗРА КУТАРИШСА ... ЯНА АЙТАМАН КУРАСИЗЛА ОКМК ИЛИ ПАХТАКОР БИРИГА КУБОКНИ ОЛАДИ БУ КИТОБИГА ЁЗИЛГАН ОЛДИНДАН. .. БАРИБИР НАСАФ ЖАМОАМГА ОМАД ТИЛАЙМАН
SHAXBOZ BEKMURODOV
05/12/2020 12:34
Fenal: NASAF 3:0 AGMK