Баркли - “Тоттенхэм”нинг навбатдаги нишони

“Эвертон” клуби ярим ҳимоячиси Росс Баркли фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин. Daily Mail нашрининг хабарига кўра, 23 ёшли футболчи билан Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби жиддий қизиқиб қолган.

Қайд этиш лозимки Баркли ливерпулликларнинг янги устози Рональд Куман қўл остида тез-тез майдонга тушмоқда. Баркли ушбу мавсумда “Эвертон” таркибида жами 19та учрашувда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Маълумот учун, Росс Барклининг “Эвертон” билан амалдаги шартномаси 2018 йилда ўз ниҳоясига етади. Бироқ, ҳозирча томонлар шартномани узайтириш борасида музокараларни бошлашмаган. “Тоттенхэм” эса истеъдодли футболчини қишки трансфердаёқ сотиб олишни истамоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!