"Барса" 18 ёшли ҳужумчи сотиб олишга яқин турибди

"Барса" трансферлар ойнасида фаоллашди. Клуб "Атлетико Паранаэнсе"дан Витор Рокени сотиб олишга яқин турибди, дея хабар бермоқда "Diario Sport" нашри. Унинг хариди каталонияликларга 45 миллион еврога тушади. Шунингдек, бразилиялик ҳужумчи 2028 йилгача амал қиладиган шартномага қўл қўяди. 

Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, Виторга Европанинг 3 та клубидан жиддий қизиқиш бўлган, лекин у Испанияга йўл олишни танлади. Энг қизиғи, "Барса" футболчига Ла Лига рўйхатидан ўтишига кафолат ҳам бермаган. 

Маълумот учун, Роке ушбу мавсум "Атлетико Паранаэнсе" таркибида 25 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 5 та ассист амалга оширди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!