"Барса" афсонаси Б Серия клубига ўтади!
"Арсенал", "Барселона" ва "Челси" каби жамоаларда тўп тепган афсонавий ярим ҳимоячи Сеск Фабрегас фаолиятини Италияда давом эттиради. Бу ҳақда машҳур журналист Жанлука ди Марцио хабар берди.
Манбага кўра, футболчи Б Серия вакили "Комо" жамоаси билан шартнома имзолаган. У 2 йиллик битимга розилик билдиргани айтилмоқда.
Фабрегаснинг ўзи Италияда ўйнашни маъқул кўрган. У келажакда мураббий бўлиш учун шундай қарорга келган.
Эслатиб ўтамиз, Сескнинг охирги клуби Лига 1нинг "Монако" жамоаси бўлган эди.
Фикрлар