“Барса” афсонаси Ямални ҳимоя қилди
“Барселона”нинг собиқ сардори Андрес Иньеста ҳозирги жамоа юлдузи Ламин Ямални ҳимоя қилиб, мураббийлар штабини унга нисбатан тоқатли бўлишга чақирди.
- Бу ҳаётий жараён. Ямал ҳали 18 ёш, у ўрганиши, малакасини ошириши лозим, хато қилишига ҳам қўйиб бериш керак. Мана шунда у ўсишга эришади.
Одам ҳамманинг диққат марказида бўлса, ҳар қандай майдо нарса ҳам назардан четда қолмайди ва кескин танқидларга нишон бўлади.
Мен эса, ҳар ҳафта Ламин Ямалнинг ўйинларини кузатишга имконият топиш ажойиб воқелик, деб биламан, - деди Андрес Иньеста Marca нашрига берган интервьюсида.
Жорий мавсум Ямал барча турнирларда тўққиз маротаба майдонга тушиб, ўз ҳисобига тўртта гол ва бешта самарали узатма ёздириб қўйда.



Фикрлар