"Барса" Бернарду Силвани қўлдан чиқаргач, бошқа плеймейкер топди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Барселона» клуби спрт бўлими мутасаддилари «Валенсия» ярим ҳимоячиси Хави Геррани қўлга киритиш имкониятини кўриб чиқмоқда. 

El Nacional нашрининг хабар беришича, каталонияликлар «Манчестер Сити»дан кетган Бернарду Силва билан келиша олмаганидан сўнг, 23 ёшли испан футболчиси номзодига жиддий эътибор қарата бошлаган.

Маълумотларга кўра, жамоа мураббийлар штаби ва клуб раҳбарияти Хави Геррани ёзги трансфер ойнасининг асосий мақсадларидан бири сифатида кўрмоқда. У «Барселона» ярим ҳимоясини кучайтириш учун асосий эмас, балки муҳим альтернатив вариант сифатида баҳоланмоқда. Шу боис Каталония клуби трансфер режаларини қайта кўриб чиқиб, Геррани олиб келиш бўйича дастлабки ишларни бошлаб юборган.

Хави Герра ўтган 2025/2026 йилги мавсумда «Валенсия» таркибида барча мусобақалар доирасида 40 та ўйинда майдонга тушди, 4 та гол урди ва 6 та голли пас берди. Унинг амалдаги шартномаси 2029 йил 30 июнига қадар мўлжалланган бўлиб, бу трансфер музокараларини янада мураккаблаштириши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!