“Барса” билан келишган Депай бошқа суперклубга ўтиши кутилмоқда

Яқинда “Барселона” раҳбарияти ёзда эркин агентга айланадиган “Лион” ҳужумчиси Мемфис Депай билан шахсий шартнома борасида келишувга эришгани ҳақида хабарлар тарқатилган эди.

Энди маълум бўлишича, “Ювентус” ҳам нидерландиялик ҳужумчини Туринга кўчиб ўтишга кўндиришга ҳаракат қилмоқда. Ёзда “Ювентус” таркибни қайта шакллантирмоқчи. Ҳатто Криштиану Роналдунинг ҳам жойи кафолатланмаган. Пауло Дибала ҳам ўзига янги жамоа қидириши кераклиги айтилмоқда.

27 ёшли Депайни “Барса”га терма жамоада устозлик қилган Рональд Куман чақирмоқда. Бироқ, клуб хўжайини Жоан Лапорта бошқа ҳужумчи келишини истаяпти.

Хуллас, Мемфис Депай борар жойи ҳақида яхшилаб бош қотишига тўғри келади. Чунки унда бошқа вариантлар ҳам бор. Ҳужумчининг ўзи жорий мавсумда Франция чемпионатида 30 та учрашувда 14 та гол урди ва тўққизда голли пас оширди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)