“Барса” бир ҳужумчи трансферига тайёрланяпти
“Барселона” ҳужум чизиғидаги рақобатни кучайтириш мақсадида “Севилья” вакили Люк Де Йонгни ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Андалусияликлар ҳам 30 ёшли футболчини қўйиб юборишга тайёр. Чунки, Де Йонг бир неча яши савияли ҳужумчиларга эга бўлган “Севилья”нинг узоқ муддатли режаларига кирмайди ва шу боис, уни ушлаб туришнинг ҳожати йўқ.
“Барселона” бу ҳужумчи жамоада Мартин Брэйтуэйтга етарли даражада рақобат кўрсатишига ишонмоқда.
Каталонияликлар трансферни амалга ошириш ва янги ўйинчини қайдномадан ўтказиш учун ёзги трансферлар ойнаси ёпилгунга қадар, бир неча футболчисини сотиб юборишига тўғри келади.
Люк Де Йонгга “Вест Хэм” ҳам оғиз солмоқда.
Фикрлар