“Барса” бўлажак “Роналду”ни олмоқчи
Португалиянинг “Спортинг” жамоаси футбол оламига Криштиану Роналдудек юлдузни етказиб берган. Айни пайтда бу жамоа сафида бўлажак юлдуз тарбияланмоқда.
16 ёшли ҳужумчи Сана Фернандеш ўз иқтидори билан “Барселона” раҳбарияти иқтидорини қозонди. Каталонияликлар бу трансферни амалга оширишни истаётганини клуб расмий сайти эълон қилди.
Манбанинг таъкидлашича, Фернандешнинг ўзи ҳам “барселона”га ўтиш истагида ва шу боис “Спортинг” билан янги битим тузмайдиган бўлди.
Агар бу трансфер амалга ошса, каталонияликларнинг жорий трансферлар ойнасидаги олтинчи янги ўйинчиси бўлади.
Фикрлар