“Барса”: Бу футболчини МЮга бермаймиз!
“Барселона” яқинлашиб келаётган қишки трансферлар вақтида нидерландиялик ярим ҳимоячиси Френки де Йонгни “Манчестер Юнайтед”га сотмайдиган бўлди. Бу ҳақда италиялик журналист Фабрицио Романо хабар тарқатди.
Манбанинг маълум қилишича, манчестерликлар 24 ёшли футболчи учун 55 миллион евро таклиф қилган. Бироқ, каталонияликлар ярим ҳимоячини 90 миллион еврога баҳоламоқда ва шунинг учун ҳам МЮга рад жавоби берилган.
Аввалроқ, “Барселона” Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичига чиқа олмагани учун асосий таркибнинг бир неча ўйинчисини сотиб юборишга мажбур экани ҳақида ахборот тарқатилган эди Кетиши мумкин бўлганлар рўйхатида Френки ҳам бор.
Де Йонг жорий мавсумда Испания чемпионатида 13 та учрашувда битта гол урди. Чемпионлар лигасида гуруҳ баҳсларининг барчаси – олтитасида иштирок этди.
Фикрлар