“Барса” бу ўйинчидан юз ўгирди

“Барселона” раҳбарияти “Арсенал”га тегишли бўлган Эктор Бельеринни қайта сотиб олиш ҳуқуқидан воз кечди. Бельерин айни пайтда ижара асосида Испаниянинг “Бетис” жамоаси шарафини ҳимоя қиляпти.

Бельеринни 2003 йили каталонияликлар кашф қилган. Эктор ёш бўлишига қарамай, 2011 йили “Арсенал”га ўтиб кетганди. Каталонияликлар уни қайта сотиб олиш ҳуқуқини сақлаб қолган. Лондондаги ўн йиллик фаолиятидан кейин “канонирлар” ҳимоячиси “Бетис”га ижарага бериб юборди.

Бельерин испан клубига қўшилганидан кейин 31 та учрашувда қатнашиб, жамоадошларига бешта голли пас узатди.

27 ёшли ҳимоячининг “Арсенал” билан амалдаги шартномаси бир йилдан кейин якунланади. Унинг трансфери 20 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!