“Барса”: Бу ўйинчини пулинг етса оласан!
“Барселона” раҳбарияти “Манчестер Юнайтед” сўраётган Френки де Йонгни 100 миллион евродан қимматроқ нархга сотишини билдирди.
Каталонияликлар шу пайтгача манчестерликлар таклиф қилган бадал суммаларини етарли эмас, деб ҳисобламоқда.
“Манчестер Юнайтед”нинг янги бош мураббийи Эрик тен Хаг клуб хўжайинларидан унга айнан Френки де Йонгни олиб келишни талаб қилмоқда. Чунки нидерландиялик мутахассис янги таркибни ўз ҳамюрти атрофида шакллантирмоқчи. Тен Хаг амалга оширмоқчи бўлаётган бошқа трансферлар ҳам Френкининг Манчестерга келишига боғлиқ бўлади.
Де Йонг “Барселона”га 2019 йили “Аякс”дан ўтган. Якунланган мавсумда 25 ёшли ярим ҳимоячи барча турнирларда 46 маротаба майдонга тушиб, тўртта гол ва бешта ассист муаллифи бўлди.
Фикрлар