“Барса” бу таклифга кўнадими?
“Барселона” ярим ҳимоячиси Френки де Йонг фаолиятини Италия чемпионатида давом эттириши мумкин.
Голландиялик футболчининг хизматларига “Ювентус” жиддий қизиқиш билдирмоқда. Аслида туринликлар бу ўйинчи “Аякс”да порлаган кезлариёқ уни трансфер қилишни истаган эди. Бироқ, Френки Испанияга кетишни маъқул кўрган.
Sport.es нашрининг таъкидлашича, ҳозир туринликлар бу ўйинчининг трансферини кўтара олмайдию Френкини олиш учун улар 70 миллион евро тўлаши керак.
Шу боис, “Ювентус” мутасаддилари “Барселона”га ўйинчи алмашиш вариантини таклиф қилмоқда. Ҳар икки клуб икки йил муқаддам Миралем Пьянич ва Артур Мелони ўзаро рокировка қилган эди.
Фикрлар