“Барса” чемпионлиги учун қанча олади? “Реал”чи?

Испания чемпионатида “Барселона” муддатидан олдин ғолиб чиқди. Хави Эрнандес шогирдлари ашаддий рақиб – “Реал”дан чемпионликни тортиб олди.

Marca нашрининг маълум қилишича, каталонияликларнинг миллий чемпионатдаги ғалабаси уларнинг ғазнасига 60 миллион евро даромад келтиради.

Иккинчи ўринни нақд қилган жамоа кумуш медалдан ташқари 54 миллион евро билан мукофотланади.

Кучли учликни якунлаган клубга 46 миллион евро миқдорида маблағ ажратилади.

Чемпионлар лигасига йўлланма берувчи тўртинчи поғонадан жой олган жамоа ҳисоб-рақамига 39 миллион евро миқдорида мукофот пули ўтказиб берилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!