“Барса” чемпионни кутмоқда
“Манчестер Сити” марказий ҳимоячиси Эмерик Лапорт фаолиятини Испания чемпионатида давом эттиришни истаяпти.
Goal.com портали 27 ёшли тажрибали ўйинчи “Барселона”га кўчиб ўтишни режалаштирганини маълум қилди. Шунингдек, каталонияликлар ҳам бу ўйинчига имконият беришга тайёр.
Лапортга Ла Лига бегона эмас. У илгари олти мавсум “Атлетик” шарафини ҳимоя қилган ва 2018 йили “шаҳарликлар” бу марказий ҳимоячи трансфери учун бильбаоликларга 65 миллион евро тўлаган эди.
Манбанинг таъкидлашича, “Манчестер Сити” раҳбарияти ўйинчини осонликча қўйиб юбормайди. Бу мавсумда ўттиз тўққизта ўйинда учта тўп киритган ҳимоячининг амалдаги келишуви яна уч мавсум давом этади.
Лапортнинг трансфери 45 миллион еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар