"Барса"дан манчестерликлар ҳужумчисига таклиф бўлди
Словениялик ҳужумчи Беньямин Шешко келаси мавсумни ҳам «Манчестер Юнайтед» таркибида ўтказади. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар берди.
Футболчига «Атлетико» ва «Барселона» клублари жиддий қизиқиш билдирган эди. Шунга қарамай, «қизил иблислар» Шешкони жамоада сақлаб қолишга қарор қилган. Манбага кўра, «Манчестер Юнайтед» яқин йиллардаги лойиҳасини айнан шу футболчи атрофида қуришни режалаштирмоқда.
Ўтган мавсумда Беньямин Шешко «Манчестер Юнайтед» сафида 32 та ўйин ўтказди. У шу баҳсларда 12 та гол урди ва бир бор голли пас муаллифига айланди.

Фикрлар