“Барса” энг қиммат футболчисини “арзимаган” нархга сотмоқда

“Барселона” раҳбарияти бразилиялик плеймейкер Филиппе Коутиньони ёзда сотиб юбориш мақсадида унга нарх белгилади.

Таъкидлаш жоизки, Коутиньо каталонияликлар тарихида энг қиммат трансфер ҳисобланади. Ўша пайтдаги президент Бартомеу бу футблчи учун “Ливерпуль”га 120 миллион евро тўлашдан ташқари, яна 40 миллион евро миқдорида бонус тўлашга ҳам рози бўлган. Бу шартнома ливерпулликларга ҳамон фойда келтиришда давом этмоқда.

Йилига 13,5 миллион евро миқдорида маош олаётган Коутиньо эса, “Барселона”да ўзини кўрсата олмади ва кераксиз футболчига айланиб қолди. Энди ёзда Коутиньодек қимматбаҳо юлдузни олишни истаган жамоа каталонияликларга 35 миллион фунт тўлаши кифоя қилади.

Унинг нархи эълон қилингач, бу трансферга “Арсенал”, “Тоттенхэм” ва “Челси” каби клублар қизиқа бошлади. Футболчининг ўзи ҳозирда жароҳатини даволатиш билан банд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!