“Барса” футболчиси АПЛ клубига ўтишга тайёр

  • 06 Aug 15:14
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 1
  • Football
CHERY AUTO

“Барселона” ярим ҳимоячиси Френки де Йонгнинг келажаги ҳамон номаълумлигича қолмоқда. Футболчига “Манчестер Юнайтед” жиддий қизиқиш билдирмоқда. Аммо Френки манкунианликлар сафига ўтишни истамаяпти. 

Tecno

Италиялик журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, "Челси" ҳам ярим ҳимоячи учун "Барселона"га дастлабки таклифини жўнатган.

Голландияликнинг Лондон клубига ўтиш эҳтимоли баланд. Боиси, инсайдер Жерар Ромеро футболчи “Челси” билан шартнома имзолашга тайёр эканлигини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, Де Йонгнинг трансфер суммаси тахминан 80-90 миллион еврони ташкил қилади. Голландиялик футболчи "Барселона"ни тарк этишни истамаяпти, аммо клуб молиявий муаммолари туфайли Френкидан воз кечмоқчи эканлигини маълум қилган.

Comments

You must be logged in to commet!
&
Shahzod_11
06/08/2022 16:04
Omad Frenkie