"Барса" футболчиси бўлажак жамоаси учун тиббий кўрикдан ўта олмади

"Барселона" футболчиси Самуэль Умтитининг "Ренн" клубига трансфери амалга ошмай қолди. Бу ҳақда "Diario Sport" нашри хабар берди. 

Манбага кўра, ҳимоячи тиббий кўрикдан муваффақиятли ўта олмаган. Энди Умтити яна "Барселона"га қайтиб келади. 

Бу ҳолат каталон клуби раҳбариятига маъқул келмаган. Шу тариқа, "кўк-анорранглилар" Самуэль билан хайрлашиш учун шартномада кўрсатилган 4 йиллик маошни тўлаб, битимни бекор қилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, марказий ҳимоячи 2018 йилнинг июль ойида "Барселона" сафига келиб қўшилган. Унинг трансфери учун каталонияликлар "Лион"га 25 миллион евро тўлаган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!