"Барса" футболчиси клубдан кетмоқчи эмас

"Барселона" ҳимоячиси Сержиньо Дест айни пайтда жамоадан кетиш ҳақида ўйламаяпти. У ҳақда тарқалаётган миш-мишларга қарамай, футболчи клубда баҳтли эканини айтган.

21 ёшли иқтидор "блаугранас" сафида ўз ўрни учун рақобат қилмоқчи. Ҳозирда у жароҳат туфайли майдонга туша олмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, айрим манбаларга кўра, америкалик "чарм тўп устаси" "Бавария" ёки "Челси"га ўтиш арафасида, деган хабарлар тарқалганди.

Маълумот ўрнида, Сержиньо Дест Ла Лигадаги 12 учрашувда 3 та ассист қайд этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!