"Барса" футболчиси клубга шарт қўйди. Унга АПЛ грандларидан қизиқиш бор!
"Барселона" ярим ҳимоячиси Нико Гонсалес кутилмаган иш қилди.
Гап шундаки, 20 ёшли футболчи клубдан ойлик маошини оширишни талаб қилмоқда. Бу орқали Нико каталонияликлар учун қилаётган меҳнати қадрланишини истаяпти.
Маълум бўлишича, Гонсалес айни пайтда ҳафтасига 10 минг евро маош олади. "Кўк-анорранглилар" раҳбарияти футболчи билан музокараларни мавсум сўнгига қолдирди, чунки ҳозир клуб молиявий томондан қийин ҳолатда турибди.
Аввалроқ, Нико хизматига "Челси", "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" қизиқиш билдираётгани хабар қилинган эди.

Фикрлар