
"Барса" футзал жамоаси "ёрворди"
"Барселона" футзал жамоаси квадрупуллга эришди.
Шанба куни улар Испания чемпионатида ғалаба қозонди. Мазкур соврин каталонияликлар учун жорий мавсумдаги тўртинчиси бўлди. Аввалроқ, каталонияликлар Чемпионлар лигаси, Испания кубоги ва Испания суперкубогида ғалаба қозонганди.
Жоан Лапорта ушбу совринларни аллақачон клуб музейига топшириб улгурди.
"Клуб оғир вазиятдан бошдан ўтказаётган бир пайтда футзал жамоаси бизга берган қувончи учун миннатдормиз. Улар ажойиб мавсум ўтказди ва 4 та совринни қўлга киритди", - деди Лапорта.
Фикрлар