“Барса” ҳали Суаресни кўп қўмсайдиганга ўхшайди

“Барселона” бош мураббийи Рональд Куманга керак бўлмагани учун клубни тарк этиб, “Атлетико”га кўчиб ўтган Луис Суарес гол+пас тизимида ўтказган ўйинлари сонидан кўпроқ очко тўплаган экан.

Статистика мутахассисларининг маълум қилишича, уругвайлик ҳужумчи “Барселона” таркибида 283 та ўйинда майдонга тушиб, жамоасининг 295 та голида бевосита иштирок этган. Луис бу учрашувларда рақиблар дарвозасини 198 марта ишғол қилган. Шунингдек, жамоадошларига жами 97 маротаба голли пас узатган.

Суарес “Барселона”га 2014 йили “Ливерпуль”дан таклиф этилган эди. Бунгача тажрибали ҳужумчи “Аякс”, “Гронинген” ва “Насьонал” каби жамоаларда  тўп сурган. У 2007 йилдан буён Уругвай терма жамоасига жалб этилмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)