"Барса" ҳимоя марказини "Сити"нинг ёш ҳимоячиси билан кучайтиради

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Барселона" ҳимоя чизиғини кучайтириш режасида навбатдаги номзодни кўриб чиқмоқда. Каталония клуби "Манчестер Сити"га тегишли бўлган бразилиялик марказий ҳимоячи Витор Рейс билан жиддий қизиқяпти.

Sport.es нашри ёзишича, "Барселона" раҳбарияти футболчининг атрофидаги вазиятни яқиндан кузатиб бормоқда. Жамоа бош мураббийи Ханс-Дитер Флик ҳам Рейсни эҳтимолий янги трансфер сифатида қўллаб-қувватлаётгани қайд этилмоқда. 

Германиялик мутахассисга ҳимоячининг техник имкониятлари ва услуби маъқул келмоқда, чунки у "Барселона" ўйин услубига мос, деб баҳоланмоқда.

Клуб мураббийлар штаби Витор Рейснинг тўп билан ишлашдаги хотиржамлиги, аниқ узатмалари ва ҳужумни орқадан бошлаб беришдаги жасурлигини алоҳида қадрламоқда. Ҳозирда футболчи шартнома жиҳатдан "Манчестер Сити"га тегишли, аммо ўтган мавсумни у Испания чемпионатида «Жирона» таркибида ижара асосида ўтказган эди.

Эслатиб ўтамиз, "Барселона" ўтган мавсумда Ла Лигани зафарли якунлаб, мамлакат чемпиони бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!