"Барса" ҳимояси "бетон" бўлади

“Барселона” бош мураббийи Хави Эрнандес “Бавария” ҳимоячиси Никлас Зюлени ўзи орзу қилаётган футболчилар рўйхатига қўшиб қўйди. Испаниялик мутахассис германиялик ўйинчи ёрдамида жамоа ҳимоясини мустаҳкамламоқчи.  

26 ёшли футболчи 2017 йили “Хоффенхайм”дан трансфер қилинганидан бери мюнхенликлар шарафини муносиб ҳимоя қилиб келмоқда. Энди у ўзини бошқа чемпионатда синаб кўришга ҳам қарши эмас.

“Бавария” ҳали Никласни янги битимга кўндира олмади. Ҳамкорлик мавсум охирида якунланади.

Гарчи Зюле Англия премьер-лигасида ўйнашни режалаштираётган бўлса-да, Хави Эрнандес уни эркин агент сифатида Каталонияга келишга кўндирмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!