“Барса” ҳужум чизиғига янги юлдузни олиб келади
Жорий мавсум якунланганидан кейин “Барселона” таркибида муайян ўзгаришлар бўлиши кутиляпти. Хусусан, каталонияликлар ҳужумкор футболчилардан Усмон Дембеле ва Рафиньяни сотиб юбориши мумкин.
Клуб мутасаддилар ҳар эҳтимолга қарши уларнинг ўрнига бошқа ҳужумчи топиб қўйди. TodoFichajes нашрининг ёзишича, каталонияликлар сенегаллик форвард Садио Манени нишонга олган.
Мане ўтган ёзда “Ливерпуль”дан “Бавария”га кўчиб ўтганди. Яқинда бу футболчи жамоадоши Лерой Сане билан муштлашганидан кейин мюнхенликлар ундан қутилишга қарор қилган.
Манбанинг таъкидлашича, “Барселона” режалаштирилаётган трансфер бўйича “Бавария” мутсаддиларига мурожаат қилган. Улар 31 ёшли футболчини кейинчалик сотиб олиш мажбурияти билан келаси мавсум ижарага олмоқчи.
Фикрлар