“Барса” ҳужумчиси борасида бир қарорга келди

"Барселона" тез орада ҳужумчи Мартин Брейтуэйт билан шартномасини бекор қилади, деб хабар беради AS нашри.

Чунки клуб ёзги трансфер ойнаси вақтида бир қанча топ даражадаги харидларни амалга оширди. Шу сабаб футболчи Хавининг янги мавсум режаларига киритилмади.

31 ёшли даниялик ҳужумчи 2020 йилнинг феврал ойида 18 миллион евро эвазига "Леганес"дан "Барселона"га ўтган эди. Ўшандан бери у “кўк-анорранглилар” сафида 57 та ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига 10 та гол ва 5 та голли узатмани ёздириб қўйган.

Футболчининг "Барселона" билан шартномаси 2024 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади. Мартиннинг хизматларига "Сельта" ва "Хетафе" қизиқиш билдирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!