"Барса" ҳужумчиси Ла Лиганинг бошқа клубига ўтиши мумкин

"Барселона" ҳужумчиси Мемфис Депай фаолиятини "Реал Сосьедад"да давом эттириши мумкин. “Mundo Deportivo” нашри хабарига кўра, басклар кеча "Ньюкасл"га 70 миллион евро эвазига ўтган Александр Исакнинг ўрнига голландиялик футболчини сотиб олиш варинатини кўриб чиқмоқда.

Эслатиб ўтамиз, швециялик футболчининг сотилиши "Реал Сосьедад" тарихидаги рекорд сумма бўлди.

"Барселона" трансфер ойнаси охиригача Депайни сотиш имкониятини кўриб чиқмоқчи. Аввалроқ, нидерландиялик футболчи эркин агент сифатида “Ювентус”га ўтиши мумкинлиги айтилган эди, аммо якунда футболчи шартнома бўйича келиша олмагани учун трансфер амалга ошмай қолди. Натижада “кекса сеньора” “Марсел”дан Аркадиуш Миликни харид қилди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!