"Барса" ҳужумчисига гранд клублар харидор

Хави Эрнандес келаси мавсум нидерландиялик ҳужумчи Мемфис Депайга асосий таркибдан жой бермоқч эмас. Испаниялик мутахассис олдинги чизиқда Англиядан олиб келинган икки футболчи – Ферран Торрес ва Пьер-Эмерик Обамеянгга таянади.

Шунга қарамай, Мемфис Депай тўпурарлик маҳорати билан ишсиз қолиб кетмайди. Ҳозирнинг ўзида бу форвардга учта гранд харидор.

Манбаларнинг таъкидлашича, “Тоттенхэм”, “Интер” ва “Ювентус” Депайга шартнома беришга тайёр.

Нидерландия терма жамоаси ҳужумчисини бир йил муқаддам эркин агент сифатида текинга қўлга киритган каталонияликлар энди уни 25 миллион еврога сотиб юборишни режалаштирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!