"Барса" жаҳон чемпиони "Реал"га ўтишига йўл қўймоқчи эмас
Каталонияликлар курашга қўшилди
Испания матбуотига кўра, «Реал Мадрид» «Реал Сосьедад» тарбияланувчиси, ҳозирги кунда ярим ҳимоя чизиғида ўйнайдиган Мартин Субимендини ўз сафига қўшиб олиш имкониятини ўрганмоқда.
Бироқ мадридликлар учун жиддий рақиб пайдо бўлди. Fichajes нашрининг ёзишича, «Барселона» ҳам Субименди трансфери учун курашга киришмоқчи.
Маълумотларга кўра, каталонияликлар испаниялик ярим ҳимоячи учун «Реал Мадрид» билан очиқ рақобатга тайёр.
Мартин Субименди Ла Лига мухлисларига «Реал Сосьедад» таркибидаги ўйинлари орқали яхши таниш. У ўша жамоа шарафини ҳимоя қилган, кейинчалик эса 2025 йил ёзида Англияга йўл олиб, «Арсенал» клубига ўтган.
Изоҳлар (0)