“Барса” катта трансферга таклиф берди

“Барселона” директори Матеу Алемани “Бавария” ҳужумчиси Роберт Левандовски агентлари билан учрашув ўтказиб, польшалик трансфери учун таклиф қилинаётган шартнома шартларини муҳокама қилди.

Маълумотларга қараганда, каталонияликлар Бундеслига тўпурарига икки йиллик шартнома беради. Шунингдек, Левандовскида ҳамкорлик яна бир мавсум узайтириш ҳуқуқи ҳам бўлади.

Шунингдек, “Барселона” хўжайинлари Левандовскининг бир йиллик шартномасини “Бавария”дан сотиб олиш учун мюнхенликларга 35 миллион евро миқдорида бадал пули таклиф қиляпти.

2014 йилдан бери “Бавария” шарафини ҳимоя қилиб келаётган Левандовски жорий мавсумда барча турнирларда 43 марта майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 48 маротаба ишғол қилди ва олтита ассист қайд этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!