“Барса” катта трансферни уддалай олмади

Football Transfers нашрининг хабар беришича, “Барселона” ёзги трансферлар вақтида ўзи орзу қилган ўйинчи Рафинья таркибга қўшиб ололмайди.

Маълумотларга қараганда, каталонияликлар бразилиялик ҳужумчи учун таклиф қилган 55 миллион евро миқдоридаги бадал пули “Лидс”ни қониқтирмаган ва улар ўз етакчисини қўйиб юборишга кўпмаган.

Рафиньянинг ўзи “Лидс”га премьер-лигадаги жойини сақлаб қолишга ёрдам берди. Бироқ, ҳар қандай истеъдод соҳиби сингари кучли клубларда нуфузли совринлар учун курашишни орзу қилмоқда.

25 ёшли футболчи Англия премьер-лигасида 35 маротаба майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 11 марта ишғол қилди ва учта голли узатма оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!