“Барса” кўпчилик танимайдиган футболчини олади
“Бенфика”да ўйнаётган қанот ҳимоячиси Александер Бах фаолиятини суперклубда давом эттириш имкониятига эга бўлди.
Маълумотларга қараганда, 25 ёшли футболчи “Барселона” скаутлари назарига тушган. Даниялик футболчи Португалия чемпионатидаги дабют мавсумида 25 та учрашувда қатнашди. Истеъдодли ўйинчи ҳимоядаги вазифаларини бажаришдан ташқари, битта гол ва учта ассист қайд этишни ҳам уддалади.
Александер Бах “Бенфика”га ўтган йили ёзда Праганинг “Славия” клубидан кўчиб ўтган эди. Лиссабонликлар бу ўйинчи билан 2027 йилнинг ярмигача шартнома тузган.
Бу футболчининг трансфер суммаси 8 миллион еврони ташкил қилади. Бу нарх Каталония клубини тўлиқ қониқтиради.
Фикрлар