“Барса” Коутиньони хафа қилди

“Барселона” бразилиялик плеймейкер Филипе Коутиньони “Астон Вилла”га ижарага жўнатди. Англия клуби катта маош олувчи футболчининг талабларини қондиришга қодир эмас.

Келишувга кўра, “Астон Вилла” Коутиньо олаётган маошнинг 65 фоизга яқинини тўлайди. Қолган қисмини каталонияликлар бериши керак. Бироқ футболчи янги жамоага ўтишди маоши пасайишига кўнгани бос, “Барселона” мутасаддилари 35 фоиз маошни “босиб” қоладиган бўлди.

29 ёшли ярим ҳимоячи 2018 йилдан “Ливерпуль”да 135 миллион еврога харид қилинган эди. Лекин у ўзидан кутилган ўйинни кўрсата олмади.

Коутиньо Испанияга кўчиб келганидан бери “Барселона”да жами 106 та учрашув ўтказиб, 25 та гол урди ва 14 та голли пас оширди. Унинг амалдаги шартномаси яна бир ярим йил давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!